Испанияда табиатдаги ёнғинларнинг олдини олиш учун эчкилардан фойдаланилмоқда

Испанияда эчкилар ёрдамида табиатдаги ёнғинларга қарши кураш бошланди, деб ёзмоқда Reuters.
Ёнғиннинг олдини олиш учун эчкилар галаси ўт-ўланлар қовжираб ётган ўрмон ва тўқайларга ҳайдаб борилади.
Эчкилар ёрдамида табиий ёнғинлар хавфини камайтириш бўйича сайёр лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилмоқда ва у Матаро шаҳридан бошланди. Қишлоқ хўжалиги учун масъул мансабдор Хосе Антонио Ричиснинг айтишича, тажриба муваффақиятли чиққан ва у давом эттирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter