Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кобулдаги 2 та мактабда портлаш бўлди

Кобулдаги 2 та мактабда портлаш бўлди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги 2 та мактабда портлаш бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 6 киши қурбон бўлган.

Биринчи портлаш Кала-и-Нау туманида жойлашган «Мумтоз» номли мактабда кузатилган. Сабаблари ўрганилмоқда, гувоҳларнинг айтишича, қўл гранатаси портлатилган. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлган, 10 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Иккинчи портлаш Кобулнинг ғарбидаги «Абдулраҳим Шаҳид» мактабида бўлган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Иккала портлашни ҳам бирорта ташкилот ўз зиммасига олганича йўқ. Шунингдек, «Толибон» раҳбарияти расмий изоҳ бермаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг