Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистоннинг собиқ президенти 10 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қирғизистоннинг собиқ президенти 10 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев «Қумтор» олтин конидаги коррупция иши бўйича сиртдан ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда республика Олий суди матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.

Тегишли қарор Қирғизистоннинг Первомай тумани суди томонидан қабул қилинган.

«Суд қарори билан Қурманбек Бакиев жиноят содир этишда айбдор деб топилиб, унинг мол-мулки мусодара қилиниб, 3 йилга давлат лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди», — дейилади хабарда.

«Қумтор» конидаги коррупция иши бўйича айбланувчилар орасида мамлакат собиқ президентининг кенжа ўғли Максим Бакиев ҳам бор. Суд унинг мол-мулкини мусодара қилган ҳолда унга 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Маълумот учун, Қурманбек Бакиев мамлакатни 2005 йилдан 2010 йилгача бошқарган. Бакиев 2010 йилда давлат тўнтариши натижасида ағдарилган. Сиёсатчи Қирғизистонни тарк этган ва ҳозир Беларусда. Бишкек Минскдан Бакиевни экстрадиция қилишни бир неча бор талаб қилган, бироқ ҳар сафар сўров рад этилган.

Шундай қилиб, ҳукмларга қисман қўшилган ҳолда, Бакиевнинг умумий жазо муддати 30 йилни қаттиқ режимдаги колонияда ўташни ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг