Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Швеция ва Эрон асирларни алмашди

Швеция ва Эрон асирларни алмашди

Улф Кристерссон

Фото: Regnum

Эрон Европа иттифоқи дипломати ҳамда Швеция фуқароси Юхан Флодерус ҳамда икки фуқароликка эга (Швеция фуқароси) Саид Азизийни озод қилди. Флодерус 2022 йил апрелида Теҳронда ҳибсга олинганди. Булар ҳақида Швеция бош вазири Улф Кристерссон баёнот берди.

«Шуни қувонч билан эълон қиламанки, Юхан Флодерус ва Саид Азизий ҳозир уйга — Швецияга учишмоқда ва тез орада оилалари бағрида бўлишади», — деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.

Бунинг эвазига Швеция эронлик юқори лавозимли собиқ амалдор Ҳамид Нурийни озод қилди. Нурий 1988 йилда Эронда содир этилган ҳарбий жиноятлар учун Швеция суди томонидан бир умрга озодликдан маҳрум этилганди.

Баёнотга кўра, алмашинув Ўмон воситачилигида амалга ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг