Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ президент: Европа иттифоқини бузиш ва қайта тузиш керак

Собиқ президент: Европа иттифоқини бузиш ва қайта тузиш керак

Фото: «Wikipedia»

Европа иттифоқини ҳозирги аҳволида ривожлантиргандан кўра, уни тугатиб, қайтадан тузган маъқул. Польшанинг собиқ президенти Лех Валенса шундай фикр билдирди.

Сиёсатчининг фикрича, аъзо-мамлакатлар бир ёқадан бош чиқара олмаётгани ЕИ тараққиётига тўғаноқ бўлмоқда. Валенсанинг назарида, ЕИ аъзоларининг сиёсий қурилма борасидаги қарашлари бошқа-бошқа.

«Евроиттифоқ тарихига қарасак, ҳозиргидан анча бошқача шароитларда тузилганди. Агарда унинг таркибидаги давлатлар ҳар томонга қараб интилаверса иттифоқни сақлаб қолишнинг имкони бўлмаслиги ҳақида Германия ва Францияни мен анча йиллар олдин огоҳлантирганман, — дея таъкидлади Лех Валенса.

У блок мамлакатларига ЕИ га аъзоликка қайта ариза топширишни ва бажариш мажбурий бўлган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар рўйхатини тасдиқлашни таклиф этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг