Украина хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги кафолатланиши керак – Уиткофф
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Абу-Дабида Украина ва Европа вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Украинанинг хавфсизлик кафолатлари муҳокама қилинганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Россия ва Украина ўртасида урушдан кейинги тартибга оид келишувлар Украинанинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлик кафолатларини ҳурмат қилиши лозим.
Reuters хабар беришича, учрашувда урушдан кейин Европадаги хавфсизлик тизимини ривожлантириш ва янги можаролар келиб чиқишининг олдини олиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.
Мазкур учрашув Абу-Дабида Россия, Украина ва АҚШ ўртасида бошланган уч томонлама музокаралардан олдин ўтказилган.
Буюк Британия, Франция, Германия, НАТО ва Европа комиссияси вакиллари асосий музокараларда қатнашмаяпти. Бироқ АҚШ кейинги учрашувларга Европа вакилларини ҳам жалб этиш тарафдори экани айтилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter