Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сариосиёда ўнлаб ўқувчилар овқатдан заҳарланди

Сариосиёда ўнлаб ўқувчилар овқатдан заҳарланди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқлар орқали Сариосиё туман ихтисослаштирилган мактаб-интернатида жорий йилнинг 18 январь куни ўқувчилар овқатдан заҳарлангани ҳақида хабарлар эълон қилинган.

Ихтисослаштирилган мактаблар агентлиги ҳодиса содир бўлганини тасдиқлади. 
 
Мактаб-интернат ётоқхонасига 120 нафар ўқувчи жойлашган бўлиб, шундан 32 нафарида 2024 йил 18 январь куни соат 22:00-24:00 оралиғида соғлиғи билан боғлиқ кўнгил айниши, ошқозонда ва қоринда оғриқлар кузатилди, дейилади расмий хабарда.

Мазкур ҳолат бўйича мактаб-интернат ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатди, қўшимча ёрдам учун тез ёрдам ходимларининг кўрсатмасига кўра туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилди.

Жорий йилнинг 19 январь куни Сариосиё туман Санитария ва эпидималогия осойишталик маркази томонидан мактаб-интернат ошхонасининг санитария ҳолати тўлиқ ўрганилиб, 18 январь куни ўқувчиларга берилган нонушта, тушлик ва кечки овқат намуналари таҳлил учун олинди.

Ҳозирда барча ўқувчиларнинг соғлиги яхши. Вазият ИИБ, СЭС ҳамда таълим муассасалари агентлиги томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг