Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасадини олиб келиш бўйича топшириқ берди

Президент Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасадини олиб келиш бўйича топшириқ берди

Куни кеча Россиянинг Нижний Новгород вилояти Навашинский туманида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар берилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасадини Ватанга қайтариш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълум қилди.

Дастлаб ҳодиса оқибатда саккиз нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилди, бироқ кейинчалик улардан етти нафари Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган. Шунингдек, яна уч нафар ўзбекистонлик турли тан жароҳатлари билан Нижегород вилоятининг тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ, мамлакат Ҳукумати томонидан тез орада ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ватанга қайтариш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси томонидан алоҳида назоратга олинган», дейилади расмий хабарда.

Қўшимча қилинишича, Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси раҳбарияти ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари воқеа жойида зарур ёрдам кўрсатмоқда.

Элчихона қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси Консуллик бўлимининг Call-маркази: +7 499 238 36 20; +7 499 230 00 76, ҳамда, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси: +7 843 526 55 63 'га мурожаат қилиш сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг