Миллий гвардия қўмондони от спорти мусобақаларини ташкил этишга масъул бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев юртимизда от спорт, шунингдек улоқ-кўпкари, чавгон ва пойга каби ўйинларни ташкил этиш ташаббусини кўтарди. Давлат раҳбари ёшлар ва талабалар форумида бунга алоҳида тўхталиб ўтди.
– Қорабайир зотли отлар ёшларимиз учун ғурур тимсолига айланиши лозим. Шу мақсадда, ҳар бир вилоят ва туманларда “Чавандозлар мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.
Яқинда Германияда от спорти бўйича бўлиб ўтган нуфузли мусобақада самарқандлик мактаб ўқувчиси Абдураҳмон Абдуллаев иккита йўналишда олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди. Халқаро миқёсдаги ютуқлари учун, бу ўғлимиз “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.
Бундай моҳир чавандозларни кўпайтириш учун, туман, вилоят ва республика миқёсида от спорти мусобақалари, шунингдек улоқ-кўпкари, чавгон, пойга каби миллий ўйинлар ташкил этилади, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, вилоят ва туманлар ҳокимлари ҳамда Миллий гвардия қўмондони бу ишларни ташкил этишга шахсан масъул бўладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter