Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байрам кунлари валюта айирбошлаш шохобчалари ишлаб туради

Байрам кунлари валюта айирбошлаш шохобчалари ишлаб туради

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 18-22 март кунлари аҳолига валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади.

Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди. 

Банклар рўйхати ушбу ҳаволада келтирилган. 

Шу билан бирга, куннинг исталган вақтида чет эл валютасини айирбошлаш имконини берадиган «24/7» режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ўрнатилган.

Бундан ташқари, жисмоний шахслар банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали банк карталаридан фойдаланиб, масофадан валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг