Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда 1,3 млрд сўмлик газ ўғирланди: тафсилотлар

Наманганда 1,3 млрд сўмлик газ ўғирланди: тафсилотлар

Фото: Президент матбуот хизмати.

Янги Наманган туманида 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «L.L.» МЧЖ раҳбари А.И.«Бобораҳим Машраб» МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг