Chevrolet Onix – оилавий автомобил
Йил янгилигига бўлган талабнинг ўсишини ҳисобга олсак, ишонч билан айтишимиз мумкинки, автомобил ихлосмандлари Chevrolet Onix’нинг аҳамиятини яхши тушунишади. Ва бу ажабланарли эмас. Ахир, янги автомобил ўзида бетакрор дизайн ва илғор технологияларни мужассам этган.
Моделнинг асосий хусусиятларидан бири шундаки, Chevrolet Onix ҳайдовчи ва йўловчилар учун юқори даражадаги қулайлик ва хавфсизликни таъминлайди. Хусусан, автомобил юқори тежамкорлик ва энергия самарадорлигига эга. Комбинацияланган циклда ёқилғи сарфи 100 км учун атиги 5,9/6,2 литрни, магистралда эса 100 км учун 4,8/4,7 литрни ташкил қилади. Шунингдек, круиз назорати ҳамда электрон рул бошқаруви билан ҳайдаш янада қулай ва ёқимли.
Лекин бу ҳаммаси эмас. Автомобилларни фарқига борадиганлар учун Chevrolet Onix’нинг мутлақо янги версияси – Redline тақдим этилди. У қизил рангга урғу берилган 16 дюймли қуйма қора ғилдираклар, кузов ва ойналардаги қизил элементлар, шунингдек, салондаги замонавий қизил йўлли чокларга эга. Янги версияда ойналарни иситиш тизими ҳам мавжуд.
Onix ҳар қандай оила учун жуда мос. Унинг юкхона ҳажми 469 литрни ташкил этади. Бу шаҳар ва шаҳар ташқарисидаги саёҳатлар учун керакли нарсаларни жойлаштириш имконини беради.
Chevrolet Onix’нинг ғилдирак базаси 2600 мм, клиренси 136 мм бўлиб, бу сизга тезкор динамикага қарамай, йўлда мукаммал ушлаб туриш ва 11 сонияда 100 км/соат тезликка эришиш имконини беради.
Chevrolet Onix эшиклари ички қисми ва ускуналар панелида юқори сифатли пластмассадан фойдаланилган. Ўриндиқлар эко-чарм билан қопланган спорт шаклида ва иситиш функциясига эга, совуқ кунларда 1-, 2 қаторларда қулай ҳароратни таъминлайди.
Chevrolet Onix – бу ўзида замонавий дизайн, хавфсизлик ва динамикани бирлаштирган модел.
Chevrolet Onix – буларнинг барчаси у ҳақида.
Расмий саҳифа: chevrolet.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter