Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги чигирткалар галасига изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида чигирткалар галаси билан боғлиқ хабарлар тарқалди.
ФВВнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат ҳар йили кузатиладиган чигирткаларнинг мавсумий кўчиши билан боғлиқ вазият бўлиб, локал тусга эга, шунингдек, ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига зарар етмаган.
Ҳозирда ушбу ҳудудлардаги чигирткалар билан боғлиқ вазият ФВВ ва ФВДқТ хизматлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Айтилишича, бу борада ҳар йили ФВВ, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда бошқа дахлдор ташкилотлар ҳамкорлигида ҳудудларда мавсум олди ва мавсум даврида кимёвий ишловлар олиб борилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter