Мундиалда энг кўп чипта Ўзбекистон – Колумбия ўйинига сотилмоқда
ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Колумбия ўйини чипталар сотуви бўйича турнирда энг яхши натижа қайд этмоқда. Бу ҳақда ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев хабар берди.
«Ўзбекистон – Колумбия учрашуви учун 74 725 та чипта сотилди. Бу ҳозирча жаҳон чемпионатининг бошқа ҳар қандай ўйинидан кўпроқ. Очилиш ўйини бўлган Мексика — ЖАР (73 373) ва Бразилия – Марокаш (73 719) ўйинлари ҳам бу борада ортда қолмоқда», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Колумбия ўйини 18 июн куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади. Ўйин Мехикодаги машҳур «Ацтека» стадионида бўлиб ўтади. Стадион 87 523 мухлисга мўлжалланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter