Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда дорифурушлар ушланди: тафсилотлар

Самарқандда дорифурушлар ушланди: тафсилотлар

Фото: Прокуратура департаменти.

Самарқанд вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Унда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ж.З. ва Ж.Х. хорижда ишлаб чиқарилган 48 қути «NEBIDO» (инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи) ҳамда «XTANDI» номли дори воситаларини фуқарога 98 млн сўм ва 5 500 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг