Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайёр судда 8 нафар маҳкум муддатидан аввал озодликка чиқарилди

Сайёр судда 8 нафар маҳкум муддатидан аввал озодликка чиқарилди

Фото: «Xabar.uz»

Баҳорнинг иккинчи кунида жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди навбатдаги очиқ сайёр суд мажлиси ўтказди.

Навоий вилояти ИИБ жазони ижро этиш бўлими 12-сон жазони ижро этиш колонияси биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида ўндан ортиқ маҳкумларнинг жиноят ишлари кўриб чиқилди.

Суд якунига кўра, муқаддам ўғрилик, фирибгарлик кўринишидаги оғир ва ўта оғир жиноятлари учун жазо ўтаётган олти нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Икки нафар маҳкумга нисбатан жазо муддати енгилроқ турдагиси билан алмаштирилиши натижасида улар ҳам озодликка чиқарилди. Шунингдек, суд мажлисида қаттиқ режим тартибини ўтаётган 5 нафар маҳкумнинг сақлаш шароити ўзгартирилиб, жазони ўташ учун манзил-колониясига ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси Дилноза Хонбўтаеванинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, суд қонунларда белгиланган бағрикенглик ва инсонпарварлик меъёрлари, шунингдек, маҳкумларнинг ўрнатилган тартиб-қоида талабларига риоя қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганидан келиб чиқиб, шундай тўхтамга келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг