Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Янги Ўзбекистон таркибида Янги Қорақалпоғистон бунёд этилади» — Президент

«Янги Ўзбекистон таркибида Янги Қорақалпоғистон бунёд этилади» — Президент

Фото: Milliy mass-mediani qo‘llab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi

Шавкат Мирзиёев айни вақтда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида иштирок этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Қорақалпоғистон Республикасига алоҳида эътибор қаратди.

— Оғир экологик шароитга қарамасдан, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Қорақалпоғистон Республикасини, унинг барча шаҳар, туман ва овулларини комплекс тарзда ривожлантириш, меҳнаткаш ва матонатли, оқкўнгил ва бағрикенг қорақалпоқ элининг ҳаётини обод ва фаровон этишга ҳар қачонгидан ҳам устувор аҳамият қаратамиз.

Бизнинг олий ва эзгу мақсадимиз – биргаликдаги фидокорона меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистон таркибида Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир, — деди давлат раҳбари.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев туризм ривожида ҳам Қорақалпоғистоннинг ўрни катта эканига эътибор қаратди.

— Қорақалпоғистон Республикаси ва Оролбўйида экотуризмни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Бунда, Мўйноқнинг янги аэропорти имкониятларидан кенг фойдаланилади, — дея таъкидлаб ўтди президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг