Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

14 ёшли абитуриент давлат гранти асосида университетга ўқишга кирди

14 ёшли абитуриент давлат гранти асосида университетга ўқишга кирди

Фото: «Қашқадарё зиёкори»

Қашқадарёлик 14 ёшли абитуриент талаба бўлди. Бу ҳақда Қарши давлат университети матбуот хизмати раҳбари Ойбек Юсупов «Қашқадарё зиёкори»га хабар берган.

Ойбек Юсуповнинг маълум қилишича, вилоятнинг Китоб туманида яшовчи 14 ёшли Жасурбек Ғуломов Қарши давлат университетининг биология факультетига давлат гранти асосида ўқишга кирган.

Жасурбек Ғуломов 2004 йил туғилган бўлиб, шу йил Китоб туманидаги 3-сонли академик лицейнинг табиий фанлар йўналишини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказишда энг ёш абитуриент 14, энг кекса абитуриент эса 87 ёшда эканлиги маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг