Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Доллар курси кўп йиллар давомида сунъий ошириб келинган — АҚШ савдо вазири

Доллар курси кўп йиллар давомида сунъий ошириб келинган — АҚШ савдо вазири

Иллюстратив фото

Бошқа мамлакатлар АҚШга экспорт ҳажмини ошириш мақсадида кўп йиллар давомида доллар курсини сунъий равишда баланд ушлаб келган, деди АҚШ савдо вазири Ҳовард Латник. Унинг таъкидлашича, эндиликда Доналд Трамп маъмурияти жаҳон савдоси қоидаларини ўзгартирмоқда.

«Долларнинг ҳозирги даражаси табиийроқ деган фикрдамиз. Биз кўпроқ экспорт қиляпмиз ва айнан шу сабабли ЯИМ (ялпи ички маҳсулот) ҳажмимиз сезиларли даражада ўсди», — деди Латник Сенатдаги тингловларда сўзга чиқиб.

Вазир АҚШ иқтисодиёти 2025 йилнинг IV чорагида 5 фоиздан кўпроққа ўсишига ва 2026 йилнинг I чорагида 6 фоизлик кўрсаткичдан ҳам ошиши мумкинлигига ишонч билдирди.

Шунинг баробарида, АҚШ молия вазирлиги «кучли доллар» сиёсатини давом эттиришга ундамоқда.

Маълумот учун: Ҳовард Латник Жеффри Эпштейн билан бирга тушлик қилгани маълум бўлгач, Сенатдаги ҳар икки партия вакиллари унинг истеъфосини талаб қиляпти.

Бироқ Латник Трампнинг ҳимояси остида.

«Вазир Латник Трамп жамоасининг жуда муҳим аъзоси ҳисобланади ва президент вазирни тўлиқ қўллаб-қувватлайди», — деб баёнот берди Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левитт.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг