Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озарбайжон Қорабоғда янги лойиҳаларни амалга оширади

Озарбайжон Қорабоғда янги лойиҳаларни амалга оширади

Озарбайжон Жанубий Кавказнинг иқтисодий жиҳатдан энг барқарор давлати ҳисобланади. Хозирда ушбу давлатда бир қатор лойиҳалар амалга ошириляпти. Озарбайжон учун Қорабоғ урушида қозонилган ғалаба эвазига кўплаб имкониятлар очилди.

Давлат раҳбари Илҳом Алиев томонидан таъкидланишича, озод этилган ҳудудда шу йилнинг ўзидаёқ 50 минг гектар ер ўзлаштирилади ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. Бу лойиҳа озиқ-овқат хавфсизлигида муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, Қорабоғда 5 та гидроэлектростанция қурилиши режалаштирилган. Нахичеван вилояти билан боғловчи Зангезур йўли очилиши натижасида эса ушбу ГЭСларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини Туркия ва Эронга экспорт қилинади.

«Зангезур коридоридан нафақат темир йўл ва автомобил йўли ўтади, балки у орқали электр энергиясини экспорт қилиш имконияти ҳам мавжуд», — деди Илҳом Алиев. Президентнинг таъкидлашича, айни вақтда Озарбайжон барча қўшни давлатлар билан энергетик ҳамкорликка эга.

Озарбайжон кўплаб ер ости бойликларига эга ва сўнгги йилларда бир қатор иқтисодий ислоҳотларни амалга оширди. Ушбу давлат Европанинг энергетик хавфсизлигида муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг