24 ёшли муҳожир ёшини яшириб «ўсмир»га айланди ва мактабда ўқиди

AҚШнинг Перрисбург шаҳри полицияси бир йилдан ортиқ вақт давомида ўзини вояга етмаган ёш ўсмирдек кўрсатган венесуэлалик 24 ёшли муҳожирни ҳибсга олди. ABC 13 NEWS хабарига кўра, Энтони Эммануел Лабрадор Сьерра Aмерикага 2019 йил сентябрида келган ва ноябрь ойида визаси муддати тугаганидан кейин кетиш ўрнига, сохта ҳужжат олиб, ўзини ўспириндек кўрсата бошлаган. Яъни сохта ҳужжатда ёшини кичрайтирган. У одам савдоси қурбони бўлганини, бошпанаси йўқлигини иддао қилган. Суд «вояга етмаган бола»га васий тайинлади ва у маҳаллий ўрта мактабга қабул қилинди. Мактабда 14 ой давомида ўқиди, ҳатто спорт мусобақаларига қатнашиб ўзини суратга олди.
«Ўсмир»га васийлик қилаётган аёл охирги пайтларда мактаб ўқувчисига шубҳа билан қарай бошлади. Аёл унинг хонасини тинтув қилганида ёстиқ тагидан пул, ўқотар қурол (тўппонча), уч дона ўқ, уяли телефон ва Мичиган штатида 1999 йил туғилган йили кўрсатилган қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини топиб олди. Ушбу ҳолат ҳақида мактаб ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилди. Лабрадор-Сьеррага қарши жиноий иш қўзғатилди. ОAВ хабарларига кўра, 24 ёшли «ўсмир» йигитни 30 йиллик қамоқ жазоси кутаётган бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter