Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

AstraZeneca бутун дунё бўйлаб ковидга қарши вакцинасини шошилинч чақириб олади

AstraZeneca бутун дунё бўйлаб ковидга қарши вакцинасини шошилинч чақириб олади

Фото: Getty Images

AstraZeneca фармацевтика компанияси бутун дунё бўйлаб Covid-19га қарши вакцинасини шошилинч чақириб олади, дея хабар берди The Telegraph. Бунга вакцинанинг қонда тромблар ҳосил қилиши ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган хавфли ён таъсири сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Вакциналарни чақириб олиш кеча, сешанбадан кучга кирган.

Аввалроқ 51 та оила AstraZenecaни судга бериб, компаниянинг ковидга қарши вакцинаси уларнинг яқинларининг ўлими ва бошқа асоратларга сабаб бўлганини даъво қилганди.

AstraZeneca гарчи даъвога қарши чиққан бўлса-да, ўз вакцинаси ён таъсирлар, айнан TTS (Тhrombosis with thrombocytopenia syndrome) — тромбоцитопения синдроми тромбозини чақириши мумкинлигига иқрор бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг