Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026нинг энг яхши голлари рейтингида иккинчи ўринни эгаллади
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ФИФА томонидан ўтказилган 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг энг чиройли голи бўйича сўровномада иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу голни Шомуродов Конго ДР терма жамоаси дарвозасига киритганди.
Рейтингда биринчи ўринни Кабо-Верде терма жамоаси ҳимоячиси Сидни Кабралнинг Аргентина терма жамоаси дарвозасига киритган голи эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига урган голи аввалроқ Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб эътироф этилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter