Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкалик ҳаммани ўлганига ишонтириб, чет элга қочиб кетди

Америкалик ҳаммани ўлганига ишонтириб, чет элга қочиб кетди

Фото: Green Lake County Sheriff’s Office

АҚШнинг Висконсин штатида яшовчи эркак ҳаммани ўзининг ўлганига ишонтириб, чет элга қочиб кетди.

Хотини ва уч нафар фарзанди байдаркада сузишга кетиб бедарак йўқолган Райан Боргвардтга аза тутиб ўтирган бир пайтда у чет элда бўлган, бу ҳақда People нашри Грин-Лейк округи шерифи Марк Подоллга асосланиб хабар берди.

Йўқолган эркакни ғаввослар ва итлар ёрдамида 54 кун қидиришди, аммо топилмади. Кўп ўтмай Канададан хабар келди — Боргвардт йўқолганининг эртаси куни ушбу мамлакатда рўйхатдан ўтган.

Кейин маълум бўлишича, Боргвардт «бедарак йўқолиши»дан аввалроқ чет эл банкига пул ўтказган, электрон почтасини алмаштирган ва ўз ҳаётини 375 минг долларга суғурталаган. Қолаверса, йўқолган куни компютерининг қаттиқ дискини алмаштириб, браузери хотирасини тозалаган, янги паспортни эса бир неча ой олдин олган.

Райан Боргвардт ҳозирда Европанинг қайсидир мамлакатида яшириниб юргани тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг