Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил Эронга жиддий таҳдид қилди

Исроил Эронга жиддий таҳдид қилди

Исроил Иқтисодиёт ва саноат вазири Нир Баркат Daily Mail газетасига берган интервюсида Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи шимолда иккинчи фронт очишга ҳаракат қилса, мамлакат кучлари Эронга зарба беришини айтди.

Унга кўра, Эрон Исроилга барча жабҳаларда ҳужум қилишни режалаштирган.

«Aгар улар Исроилга ҳужум қилиш ниятида эканликларини аниқласак, нафақат бу жабҳаларга зарба берамиз, балки  Эроннинг ўзига ҳам кескин чора кўрамиз», деди Баркат.

Бундан олдин Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Фаластин-Исроил можаросида «Ҳизбуллоҳ»нинг фаоллашиши Ливанда ҳалокатли оқибатларга олиб келишини айтган. 

Эслатиб ўтамиз, Ғазода вазият кескинлашгач, Эрон-Исроил муносабатлари баттар ёмонлашиб кетди. Ҳатто Эрон урушга қўшилиши ҳақида маълумотлар янгради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг